БМТнинг Афғонистон бўйича йиғилиши қачон ва қаерда бўлиб ўтади?

Доҳада Афғонистон бўйича йиғилиш ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Шу йилнинг февраль ойида Доҳада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерриш раислигида Афғонистон бўйича йиғилиш бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Эндрю Маккубри ўртасида видеоконференцалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди.
Гутерреш Афғонистондаги гуманитар инқирозни дунёдаги энг йирик деб атади

“Учрашувда Афғонистон бўйича махсус вакилларнинг жорий йилнинг февраль ойида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ бош котиби А.Гутерриш раислигида бўлиб ўтадиган учрашувига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.

Ҳар икки томоннинг фикрича, ушбу тадбир жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича самарали ечимларни топиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.
НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонга қайтиши Россия учун номақбул – Лавров
Афғон халқининг ҳаётини енгил қилишга муносиб ҳисса қўшишимиз керак — Мирзиёев