Гутерреш Афғонистондаги гуманитар инқирозни дунёдаги энг йирик деб атади

© AFP 2023 / KARIM JAAFARГлава ООН Антонио Гутерриш выступает во время переговоров по Афганистану в Дохе 2 мая 2023 года.
Глава ООН Антонио Гутерриш выступает во время переговоров по Афганистану в Дохе 2 мая 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2023
Oбуна бўлиш
БМТ бош котибининг сўзларига кўра, 97 фоиз афғонлар қашшоқликда кун кечиради.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерреш Афғонистондаги инқирозни дунёдаги инқирозларнинг энг йириги деб атади.
“Афғонистондаги вазият оғирлигини бўрттириш мушкул. Бу бугун дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз”, - деди Гутерреш Доҳада Афғонистон бўйича махсус вакиллар билан учрашув якунлари бўйича ташкил этилган брифингда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
БМТ бош котибининг сўзларига кўра, 97 фоиз афғонлар қашшоқликда кун кечиради.
“Аҳолининг учдан икки қисмига – 28 миллион кишига – омон қолишлари учун бу йил гуманитар ёрдам лозим бўлади”, - деди у.
Гутеррешнинг таъкидлашича, 6 миллион афғон болалари, аёллари ва эркаклари очлик ёқасида.
“Шу билан бирга молиялаштириш камаймоқда. 4,6 миллиард доллар тўплашиши керак бўлган бизнинг гуманитар режамиз атиги 294 миллион доллар олди – зарур бўлган умумий сумманинг 6,4 фоизи”, - деди ташкилот раҳбари.
Қатар пойтахтида Антониу Гутерреш қатор давлатлар, хусусан, Россия, Хитой, АҚШ, Британия, Франция, Ҳиндистон, Покистон каби мамлакатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари, инклюзив бошқарув, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш каби масалалар бўйича умумий тил топишишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0