https://sputniknews.uz/20230929/nato-harbiy-infratuzilmalari-afgoniston-lavrov-39442718.html
НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонга қайтиши Россия учун номақбул – Лавров
НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонга қайтиши Россия учун номақбул – Лавров
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмаларининг Афғонистон ва унга қўшни мамлакатларга қайтиши Россия учун номақбул. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
2023-09-29T13:51+0500
2023-09-29T13:51+0500
2023-09-29T14:13+0500
дунёда
дунё янгиликлари
россия
афғонистон
нато
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/18/38195077_0:0:2799:1574_1920x0_80_0_0_d9812c42bdb98e253bccd2abc6b61d66.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистон ва унга қўшни мамлакатларга қайтиши Россия учун номақбул. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди. Россия ТИВ вазири мамлакат бу масалада ўта сергак бўлиш ниятида эканини билдирган ва Москва форматидаги барча ҳамкорларни бунга чорлаган.Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Афғонистон халқига ўрнини қоплаб бўлмайдиган зарар етказган ва можародан кейин мамлакатни қайта тиклашнинг асосий вазифасини ўз бўйнига олмоғи керак.“Шу боис Вашингтон томонидан афғон банклари активларининг блокланиши самарасиз ва шундоқ ҳам яшаш шароити яхши бўлмаган афғонларнинг вазиятини оғирлаштиради, холос”, - дея қўшимча қилган Россия вазири.Қозонда Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Москва форматидаги биринчи мажлис 2017 йил 14 апрель куни 11 та мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллари иштирокида (Россия, Афғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон) бўлиб ўтган эди.Бу форматнинг асосий вазифаларидан бир Афғонистонда тезроқ сулҳ ўрнатилишига кўмаклашиш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/18/38195077_179:0:2435:1692_1920x0_80_0_0_6b4918adb67743aa37217b0d6bdb036b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш нато ҳарбий инфратузилмалари афғонистон қўшни мамлакатлар
ақш нато ҳарбий инфратузилмалари афғонистон қўшни мамлакатлар
НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистонга қайтиши Россия учун номақбул – Лавров
13:51 29.09.2023 (янгиланди: 14:13 29.09.2023) Россия ҳар қандай ҳолатларда АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистон ва унга қўшни давлатларга қайтарилишини номақбул деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистон ва унга қўшни мамлакатларга қайтиши Россия учун номақбул. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилди.
“Ҳар қандай ҳолатларда АҚШ ва НАТО ҳарбий инфратузилмасининг Афғонистон ва унга қўшни давлатларга қайтарилишини номақбул деб ҳисоблаймиз, улар қандай баҳоналар билан асосланишига қарамай”, - дея
ўқиб эшиттирди Лавров мурожаатини Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.
Россия ТИВ вазири мамлакат бу масалада ўта сергак бўлиш ниятида эканини билдирган ва Москва форматидаги барча ҳамкорларни бунга чорлаган.
Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Афғонистон халқига ўрнини қоплаб бўлмайдиган зарар етказган ва можародан кейин мамлакатни қайта тиклашнинг асосий вазифасини ўз бўйнига олмоғи керак.
“Шу боис Вашингтон томонидан афғон банклари активларининг блокланиши самарасиз ва шундоқ ҳам яшаш шароити яхши бўлмаган афғонларнинг вазиятини оғирлаштиради, холос”, - дея қўшимча қилган Россия вазири.
Қозонда Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларнинг бешинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Москва форматидаги биринчи мажлис 2017 йил 14 апрель куни 11 та мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ва махсус вакиллари иштирокида (Россия, Афғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистон) бўлиб ўтган эди.
Бу форматнинг асосий вазифаларидан бир Афғонистонда тезроқ сулҳ ўрнатилишига кўмаклашиш.