Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия кучлари бир кун ичида олтита Storm Shadow ракеталарини уриб туширди

Мудофаа вазирлиги: Ҳаво мудофааси бир кун ичида олтита Storm Shadow қанотли ракеталарини уриб туширди.
Sputnik
ТОШКEНТ, 22 янв – Sputnik. Охирги 24 соат ичида Россия ҳаво мудофаа тизимлари олтита Storm Shadow ракетаси ва бешта HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизим снарядини уриб туширди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

“Бир кун ичида олтита Storm Shadow қанотли ракеталар ҳамда бешта HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимлари йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.

Ҳаммаси бўлиб махсус операция бошланганидан буён Украинанинг 568 та ҳарбий самолёти, 265 вертолёт, 11 033 дронлари, 451 зенит-ракета тизими, 14 738 танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1 205 залп билан ўт очувчи реактив тизимлари, 7 822 дала артиллерия ва миномётлари, шунингдек, 17 727 дона махсус ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Украина Қуролли кучларининг 23-механизациялашган бригадасининг иккита дала ўқ-дори омбори, 103 та ҳудуддаги жангчилари ва ҳарбий техникаси йўқ қилинди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Махсус операция: 13-19 январь ҳисоботи