Қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил

“Шаҳрисабз” туристик маркази “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасидан иборат бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳудудида “Шаҳрисабз” туристик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бу президентнинг 2023 йил 28 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Проект туристического центра “Шахрисабз”.
“Шаҳрисабз” туристик маркази “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасидан иборат бўлади. Ишлаб чиқилган мастер-режага асосан Туристик марказда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектлари, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар марказлар жойлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда Туристик марказда учта замонавий меҳмонхона комплекси, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади.
Туризм кунлари ва янги авиақатнов: 2024 йилда Ўзбекистон қандай лойиҳаларни бошлайди?