https://sputniknews.uz/20231129/blogerlar-sayyohat-turizm-kunlari-yangi-aviaqatnov-41299174.html
Туризм кунлари ва янги авиақатнов: 2024 йилда Ўзбекистон қандай лойиҳаларни бошлайди?
Туризм кунлари ва янги авиақатнов: 2024 йилда Ўзбекистон қандай лойиҳаларни бошлайди?
Sputnik Ўзбекистон
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ШҲТ Бош котиби Чжан Мин билан учрашди.
2023-11-29T10:57+0500
2023-11-29T10:57+0500
2023-11-29T11:48+0500
туризм
ўзбекистон
сайёҳлар
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
туризм қўмитаси
беларусь
журналистлар
чжан мин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ШҲТ ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Қозоғистон ва Беларусь билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси хабар берди.Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашди.Унда томонлар ШҲТда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ташкилотга аъзо давлатлардан етакчи медиа ва сайёҳлик блогерлари пуллини шакллантириш ва улар иштирокида 2024 йил давомида ШҲТ маконидаги энг яхши сайёҳлик йўналишларига инфо-турлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.ШҲТ бош котиби Чжан Мин “БМТ доирасидаги хавфсиз туризмнинг глобал кодекси”, Яшил туризмни ривожлантириш бўйича халқаро ҳаракатлар дастури, 2025 йилни “Жаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш бўйича Махсус декларацияси каби ташаббусларга ҳаммуаллифлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.Ўзбекистон ва Қозоғистонда “туризм кунларини” ўтказиладиУмид Шадиев Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев билан учрашди. Томонлар 2024 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туристлар оқимини оширишга қаратилган тадбир ва лойиҳаларни муҳокама қилишди. Жумладан, йирик халқаро кўргазмаларда “Ипак йўли” номи остида ягона стенд билан иштирок этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.Минскдан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқдаУмид Шадиев Беларусь спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук билан учрашиб, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида сайёҳлар сонини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.Музокаралар давомида 2024 йил биринчи ярмида етакчи ОАВ ва сайёҳлик-блогерлари учун таништирув-тарғибот ташрифларини амалга оширишга келишиб олинди.Шунингдек, томонлар Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва Беларусь давлат жисмоний тарбия университетининг Туризм институти ўртасида кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олишди.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм қўмитаси раиси умид шадиев шҳт бош котиби чжан мин ўзбекистон
туризм қўмитаси раиси умид шадиев шҳт бош котиби чжан мин ўзбекистон
Туризм кунлари ва янги авиақатнов: 2024 йилда Ўзбекистон қандай лойиҳаларни бошлайди?
10:57 29.11.2023 (янгиланди: 11:48 29.11.2023) Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ШҲТ ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Қозоғистон ва Беларусь билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақида Туризм қўмитаси
хабар берди. Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашди.
Унда томонлар ШҲТда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ташкилотга аъзо давлатлардан етакчи медиа ва сайёҳлик блогерлари пуллини шакллантириш ва улар иштирокида 2024 йил давомида ШҲТ маконидаги энг яхши сайёҳлик йўналишларига инфо-турлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
ШҲТ бош котиби Чжан Мин “БМТ доирасидаги хавфсиз туризмнинг глобал кодекси”, Яшил туризмни ривожлантириш бўйича халқаро ҳаракатлар дастури, 2025 йилни “Жаҳон инклюзив туризм йили” деб эълон қилиш бўйича Махсус декларацияси каби ташаббусларга ҳаммуаллифлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
“Учрашувда Ўзбекистонда иш бошлаган UNWTO Халқаро туризм академияси ва “Ипак йўлида туризм” тематик офиси билан ШҲТ ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қозоғистонда “туризм кунларини” ўтказилади
Умид Шадиев Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев билан учрашди. Томонлар 2024 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида туристлар оқимини оширишга қаратилган тадбир ва лойиҳаларни муҳокама қилишди. Жумладан, йирик халқаро кўргазмаларда “Ипак йўли” номи остида ягона стенд билан иштирок этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.
“Икки давлатда тоғ-чанғи туризми кенг ривожланиб бораёнгатлигини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг "Амирсой" ва Қозоғистоннинг "Чимбулоқ" тоғ-чанғи курортларида “туризм кунларини”ни ўтказишга келишилди”, — дейилади хабарда.
Минскдан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда
Умид Шадиев Беларусь спорт ва туризм вазири Сергей Ковалчук билан учрашиб, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида сайёҳлар сонини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Музокаралар давомида 2024 йил биринчи ярмида етакчи ОАВ ва сайёҳлик-блогерлари учун таништирув-тарғибот ташрифларини амалга оширишга келишиб олинди.
“Беларусь томони Минск шаҳридан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режаларини маълум қилди”, — дейилган хабарда.
Шунингдек, томонлар Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ва Беларусь давлат жисмоний тарбия университетининг Туризм институти ўртасида кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олишди.