https://sputniknews.uz/20240119/qashqadaryoda-turistik-markaz-tashkil-etiladi-batafsil-42115516.html
Қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
Қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
2024-01-19T15:21+0500
2024-01-19T15:21+0500
2024-01-19T15:21+0500
туризм
ўзбекистон
қашқадарё
шаҳрисабз
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/13/42110758_0:0:1550:872_1920x0_80_0_0_481606bd90a542f9a590e9f167d9e751.png
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳудудида “Шаҳрисабз” туристик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.Бу президентнинг 2023 йил 28 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.Шунингдек, дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда Туристик марказда учта замонавий меҳмонхона комплекси, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади.
https://sputniknews.uz/20231129/blogerlar-sayyohat-turizm-kunlari-yangi-aviaqatnov-41299174.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2024
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
Қашқадарёда туристик марказ ташкил этилади — батафсил
“Шаҳрисабз” туристик маркази “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасидан иборат бўлади.
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳудудида “Шаҳрисабз” туристик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати 
хабар берди. Бу президентнинг 2023 йил 28 ноябрдаги “Қашқадарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
“Шаҳрисабз” туристик маркази “Мираки”, “Амир Темур”, “Улоч” ва “Полмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасидан иборат бўлади. Ишлаб чиқилган мастер-режага асосан Туристик марказда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туризм инфратузилмаси объектлари, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар марказлар жойлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, дам олувчиларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда Туристик марказда учта замонавий меҳмонхона комплекси, овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо-кўнгилочар марказлар, очиқ турдаги автотураргоҳ ҳамда дор йўли барпо этилади.