ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 13-19 январда Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича оли борилаётган махсус операцияни муваффақиятли давом эттирди.
Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида Украинанинг 25 та ҳужуми қайтарилди, душманнинг йўқотишлари 560 дан ортиқ аскарлар (қурбон ва яраланган) ва 10 та танкни ташкил қилди.
Красний Лиман йўналишида, УҚКннг 17 та ҳужуми қайтарилди, душман йўқотишлари 1520 кишигача ва битта танкни ташкил қилди.
Донецк йўналишида, УҚКинг 15 та ҳужуми қайтарилди, душман йўқотишлари 1880 дан ортиқ ҳарбий ва 17 танкни ташкил этди.
Жанубий Донецк йўналишида Украинанинг битта ҳужум қайтарилди, УҚК йўқотишлари 965 нафар ҳарбий хизматчи ва иккита танкини ташкил этди.
Запороже ва Херсон йўналишларида масофадан туриб берилган зарбалар натижасиа Украинанинг умумий йўқотишлари 720 кишини, тўртта танкни ташкил этди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган ҳафтада: 6та “Точка-У” ракеталари, 11та “Ольха” ракеталари, 1та JDAM бошқариладаган авиабомбаси, 62та HIMARS ва “Ураган” ракеталари ва 274та учувчисиз аппаратларни уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украинанинг жами йўқ қилинган қуроллари: 567 та самолёт, 265 та вертолёт, 10 894 та учувчисиз аппарати, 450 та зенит-ракета тизими, 14 686 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1202 ракета тизимлари, 7 788 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари ва 17 617 дона махсус ҳарбий автомобилларни ташкил қилди.