ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Россиянинг "Запад" қўшинлари гуруҳининг "Солнцепёк" оғир ўт очиш тизими экипажи Украина Қуролли кучларининг Купянск йўналишидаги взвод таянч пунткларини йўқ қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги журналистларга хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Купянск йўналишида "Запад" қўшинлар гуруҳи қўшма қуролли армиясининг ТОС-1А "Солнцепёк" оғир ўт очиш тизими экипажи Украина Қуролли кучлари механизациялашган бригадаси бўлинмаларининг мустаҳкамланган взвод таянч пунктларини йўқ қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Аниқлик киритилишича, "Солнцепёк" ҳужумни тахминан беш километр масофадан туриб амалга оширган.
"Ҳеч кимга сир эмаски, душман ўз мустаҳкамланган пунктларини қазимоқда, уларга бетон қуймоқда, қандай тарзда бўлса ҳам ўз позицияларини ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг термобарик снарядларимиз шу каби мақсадлар учун ҳам яратилган. Улар зарбадан кейин ортиқча босим ҳосил қилади ва атрофини олов билан ёндиради”, – деди "Черный" чақирув белгили "Солнцепёк" командири.
Мудофаа вазирлигининг 8 январь куни берган маълумотларига кўра, бир кун ичида Украина Қуролли кучлари Купянск йўналишида 110 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини йўқотган.