"Солнцепёк"нинг иссиқ нафаси душманни окоп ичида ҳам йўқ қилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
"Солнцепёк" оғир ўт очиш тизимининг термобарик снарядлари истеҳком ва окоплари ичига яширинган душман кучларини йўқ қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Россия Ҳаво-десант кучларининг "Солнцепёк" оғир ўт очиш тизимлари махсус операция ҳудудида жанговар вазифаларни бажаришда давом этмоқда.
Ҳаво-десант кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимояси бўйича мутахассислари "Солнцепёк" тизимининг 220 мм термобарик бошқарилмайдиган снарядлари билан Украина қуролли кучлариннг истеҳком ва окоплари ичига яширинган кучларини йўқ қилмоқда.
"Солнцепёк" оғир ўт очиш тизими душманнинг устувор нишонларидан бири ҳисобланади. Хавфсизликни таъминлаш ва диверсияларнинг олдини олиш мақсадида мақсадида унинг экипажлари жанговар ҳаракатлари хавфсизлик гуруҳлари томонидан ҳимоя қилинади.

"Солнцепёк" ТОС - оғир ўточар реактив тизими - йўқ қилиш даражаси бўйича тактик ядро қуролларидан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг термобарик снарядлари истеҳкомларда яширинган душманни бир зарбада жуда катта босим ва ҳарорат билан жисмоний йўқ қилиши ва руҳан синдириши мумкин. Дунёда унинг муқобил ва ундан ҳимоя қилувчи восита йўқ.

Александр Хроленко - ҳарбий эксперт - Sputnik Ўзбекистон
Александр Хроленко
Ҳарбий шарҳловчи
Янгиликлар лентаси
0