Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди

Электромобиль дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади. У тор кўчаларда ҳам юришга мўлжалланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Электромобиль “Eko House” чиқинди кластери томонидан Хитойдан келтирилди.
Хитой компанияси мутахассиси Вей Гонинг сўзларига кўра, электромобиль экологик жиҳатдан зарарсиз. Келажакда чиқинди ташийдиган электромобилларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобиль олиб келинди
“Бугунги кунда экология, хусусан, чиқинди соҳасида янги технологиялар жорий қилинмоқда, — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов. — Хитойнинг “Chengdu Shiny Technology Co Ltd” компанияси билан ҳамкорликда олиб келинган электротехника воситаси, аввало, атмосферага заҳарли ташламалар чиқармаслиги билан аҳамиятли. Яъни бу машина экологияга зарар етказмайди”.
Дўстларимдан уялардим — чиқинди йиғиш пункти ходимининг ҳикояси
“Машина тўлиқ қувватда 300 километр масофани босиб ўтади. Бу эса кун давомида аҳоли яшаш пунктларидан чиқиндиларни олиб, махсус полигонларга ташиш имконини беради. Шунингдек, 3 тоннагача юкни бемалол кўтара олади”, — деди “Eko House” чиқинди кластери раҳбари Жаҳонгир Худойбердиев.
Электромобиль дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади. У тор кўчаларда ҳам юришга мўлжалланган.
Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади
Чиқиндини қандай қилиб фойдали қилиш мумкин: ҳамма учун керакли лайфхак
Ўзбекистон 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Мусиқа садолари остида олиб кетилаётган чиқинди: аҳоли буни қандай қабул қилди — видео