Мусиқа садолари остида олиб кетилаётган чиқинди: аҳоли буни қандай қабул қилди — видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда чиқиндилар энди классик мусиқа садолари остида олиб кетилади.
Республиканинг 3 та вилояти аҳолиси Бетховен ва Эйнауди мусиқалари янграшидан чиқинди машинаси яқинлашаётганини билиб олишяпти.
Чиқиндиларни олиб кетиш компанияларидан бири бундай усулни жорий қилган.
“Кўп болали оилалар бор. Эрталаб ёки кундуз куни чиқинди машинаси сигнал чалиб келганда, бола уйғониб кетиши мумкин деган шикоятлар кўп бўлар эди. Тунги навбатчиликдан кейин кимдир дам олаётган бўлади. Улар ҳам жуда безовта бўлиши мумкин”, - дейди Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш корхонаси раҳбари Ҳабибулла Ҳусанов.
Экология вазирлигининг таъкидлашича, агар усул синовдан муваффақиятли ўтса, бундай машиналар бутун республика бўйлаб пайдо бўлади. Sputnik видеосида батафсил танишинг.
Янгиликлар лентаси
0