https://sputniknews.uz/20230906/ozbekiston-hududlar-tonna-chiqindi-tozalash-38629864.html
Ўзбекистон 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Ўзбекистон 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди
Sputnik Ўзбекистон
"Ободонлаштириш ойлиги" давомида 3 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.
2023-09-06T16:42+0500
2023-09-06T16:42+0500
2023-09-06T16:42+0500
жамият
ўзбекистон
чиқиндихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37001106_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_76f207f89cce80fefa29c0dec47924bc.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Республика бўйича ҳудудлар жами 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида бутун республика бўйлаб "Ободонлаштириш ойлиги" ўтказилди.Хоразм вилояти жами 32 минг 395 тонна қаттиқ маиший ва бошқа турдаги чиқиндилардан тозаланди.Қуйидаги ҳудудлардаги чиқиндилар полигонларга жойлаштирилди:Шу билан бирга, "Ободонлаштириш ойлиги" давомида жами 4 039 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37001106_727:232:2664:1685_1920x0_80_0_0_2309d9214b52c56597843294c9e4a0ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ободонлаштириш ойлиги маъмурий жарималар чиқинди
ўзбекистон ободонлаштириш ойлиги маъмурий жарималар чиқинди
Ўзбекистон 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди
"Ободонлаштириш ойлиги" давомида 3 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Республика бўйича ҳудудлар жами 461,2 минг тонна чиқиндидан тозаланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида бутун республика бўйлаб "Ободонлаштириш ойлиги" ўтказилди.
Хоразм вилояти жами 32 минг 395 тонна қаттиқ маиший ва бошқа турдаги чиқиндилардан тозаланди.
Қуйидаги ҳудудлардаги чиқиндилар полигонларга жойлаштирилди:
Сурхондарёда 18,9 минг тонна чиқинди;
Наманганда жами 29,8 минг тонна чиқинди;
Андижонда 24,5 минг тонна чиқинди;
Тошкент вилоятида 22,6 минг тонна чиқинди;
Самарқандда 63,2 минг тонна чиқинди.
“Республика бўйича ойлик давомида жами 461,2 минг тонна маиший чиқиндилар ҳудудлардан олиб чиқиб кетилди ва полигонларга жойлаштирилди. Қолаверса, 909 та чиқинди йиғиш шохобчалари таъмирланди”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, "Ободонлаштириш ойлиги" давомида жами 4 039 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 3 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланилди.