ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинлов давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра амалга оширилди.
Тайинловга қадар Амрилло Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Амрилло Шодиевич Иноятов 2022 йилнинг декабрь ойида Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланганди.