Аи-80 бензини учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати тугади

1 январдан мазкур маркадаги бензин “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида 6 800 сўмдан сотила бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган Аи-80 бензини учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати 2023 йил 31 декабрь куни якунланди.
Шу сабаб билан 2024 йил 1 январдан мазкур маркадаги бензин “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида 6 800 сўмдан сотила бошланди.
Хусусий АЁҚШларда эса ушбу маркадаги бензин бундан қимматроқ нархда сотилмоқда.
Маълумот учун, импорт қилинадиган ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган автобензиннинг акциз солиқ ставкаси 1 тонна учун 303 минг сўм ва якуний истеъмолчига реализация қилинадиган автобензиннинг солиқ ставкаси 1 тонна учун 565 минг сўм ёки бир литр учун 425 сўм.
Бензин нархи ошадими — "Ўзбекнефтгаз" жавоби