Бензин нархи ошадими — "Ўзбекнефтгаз" жавоби

© Sputnik / Евгений ОдиноковЗаправка, архивное фото
Заправка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонда АИ-80 бензин нархлари эски белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" бу хабарларни асоссиз деб билади ва жамиятга тегишли АЁҚШларда нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0