https://sputniknews.uz/20230511/prezident-benzin-va-dizel-zaxirasini-shakllantirishni-topshirdi-34857379.html
Президент бензин ва дизель захирасини шакллантиришни топширди
Президент бензин ва дизель захирасини шакллантиришни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Энергия таъминотига бағишланган йиғилишда таъкидланишича, мамлакатга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.
2023-05-11T19:33+0500
2023-05-11T19:33+0500
2023-05-11T19:33+0500
иқтисод
жамият
шавкат мирзиёев
бензин
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34857481_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_2c0f51c6de2226575af64486c670b7df.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв мутасаддилар олдига бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.Энергия таъминотига бағишланган йиғилишда таъкидланишича, мамлакатга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.Яратилган шароитлар туфайли мамлакатга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган. Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34857481_231:96:1074:728_1920x0_80_0_0_240b5987e30394b94d291d286c1e2f58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бензин дизель захира
ўзбекистон бензин дизель захира
Президент бензин ва дизель захирасини шакллантиришни топширди
Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилади.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв мутасаддилар олдига бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
хабар қилди. Энергия таъминотига бағишланган йиғилишда таъкидланишича, мамлакатга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.
Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.
Яратилган шароитлар туфайли мамлакатга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.
Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган. Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.
Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.