"Газпром" Ўзбекистонга максимал даражада газ етказиб бермоқда

Миллер: "Газпром" Ўзбекистонга максимал даражада газ етказиб бермоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Декабрь ойида "Газпром" компанияси Ўзбекистонга техник жиҳатдан мумкин бўлган максимал ҳажмдаги газни “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали етказиб бермоқда. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Миллер Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда айтди.
“Декабрь ойида Ўзбекистонга ҳам совуқ келди, ўзбекистонлик дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз Ўзбекистонга газ етказиб беришни имзоланган шартнома бўйича кундалик мажбуриятларимизни икки баробарга оширишни сўрашди. Айни пайтда декабрь ойида биз Ўзбекистонга “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали етказиб берилиши мумкин бўлган максимал техник ҳажмдаги газни етказиб беряпмиз”, — деди Миллер.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ саммитидан сўнг Россия етакчиси Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Владимир Путин билан газ соҳасида ҳамкорлик мавзусини муҳокама қилган.
Ноябрь ойида Ўзбекистон Россиядан газ етказиб бериш бошлангандан буён 300 миллион куб метр газ олишга улгурди, шартноманинг барча мажбуриятлари бажарилмоқда.
"Газпром" Марказий Осиё билан узоқ муддатли ҳамкорликка эришмоқчи