МДҲнинг норасмий саммити: муҳокама этилган масалалар, Мирзиёев ва Путин учрашуви
09:23 27.12.2023 (янгиланди: 10:58 27.12.2023)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 20 дан ортиқ тармоқ бўйича ҳамкорлик органларига ҳамда устувор соҳа ва тармоқлар бўйича 24 та муҳим битимга қўшилди.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашувда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин
© Пресс-служба президента Узбекистана
МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстликда фаол иштирок этмоқда. Мамлакат 20 дан ортиқ тармоқ бўйича ҳамкорлик органларига ҳамда устувор соҳа ва тармоқлар бўйича 24 та муҳим битимга қўшилди.
МДҲ мамлакатлари компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошди ва деярли барча тармоқларни қамраб олган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
"Давлатимиз раҳбари МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ва ҳамкорликнинг амалдаги институционал механизмлари самарадорлигини ошириш зарурлигини алоҳида қайд этди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашди.
Етакчилар Санкт-Петербург тарихий обидалари билан ҳам танишишди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМДҲ байроқлари
МДҲ байроқлари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, МДҲ норасмий саммити доирасида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Унда шу йилнинг 5-7 октябрь кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
"Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилди", — дейилади хабарда.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Песковнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Путин билан газ соҳасида ҳамкорлик мавзусини муҳокама қилган.
"(У) жуда ва жуда муваффақиятли ривожланмоқда. "Газпром" реверс лойиҳаларни жуда самарали амалга оширди", — деди у.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/2
© Пресс-служба президента Узбекистана
Давлат раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.