ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россия БМТнинг Вена шаҳридаги биносида исломофобия, жумладан, Қуръонни ёқиш ваҳший ҳаракатларга қарши ҳамда бошқа диний эътиқодларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш тўғрисида жамоавий баёнот қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Венадаги халқаро ташкилотлардаги вакили Михаил Ульянов маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз БМТнинг Вена шаҳридаги майдонида исломофобия, жумладан, Қуръонни ёқиш ваҳший ҳаракатларга қарши ҳамда бошқа диний эътиқодларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш тўғрисида жамоавий баёнот қабул қилиш ташаббуси билан чиқдик”, — деб ёзади Ульянов.
Россия Федерациясининг доимий вакилининг аниқлик киритишича, баёнот 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий судлов бўйича комиссияси йиғилишида эълон қилиниши режалаштирилган. "Қанча ҳаммуаллиф йиғилишини кўрамиз", — дея қўшимча қилди дипломат.