ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев посетил воинскую часть в Сурхандарьинской области.
Мазкур қисмда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун барча шарт-шароит яратилган. Ўқув бинолари, маънавият ва маърифат хоналари, спорт зали энг замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган.
Давлат раҳбари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар, чегарани қўриқлашда қўлланилаётган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни кўздан кечирди. Бунда учувчисиз учиш аппаратларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди, уларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Қуролли Кучларининг салоҳиятини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг шайлиги, замонавий қурол-аслаҳалар, учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Мирзиёевга “Bayraktar TB2” разведка-зарба учувчисиз учиш аппаратининг парвози намойиш этилди.