Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад ва келишув

Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси қатор келишувларга эришди. Бу ҳақида Миллий гвардия халқаро ҳамкорлик бошқармаси хабар берди.
Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди

“Ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.

Делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташриф буюришди.
Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди
Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга илк бор Туркия Жандармерияси бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган.
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига янги ваколатлар берилмоқда