https://sputniknews.uz/20230601/ichki-ishlar-milliy-gvardiya-yangi-vakolat-35589119.html
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига янги ваколатлар берилмоқда
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига янги ваколатлар берилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.
2023-06-01T17:22+0500
2023-06-01T17:22+0500
2023-06-01T17:22+0500
жамият
ички ишлар органи
миллий гвардия
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1319/99/13199931_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_9b460c35171d52110e2abf2f1b517d12.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилинди.Қонун билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.Бу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.Шу билан бирга ички ишлар ва миллий гвардия органлари мансабдор шахсларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги баъзи ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўра, хусусан, экология, атроф муҳитга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилди. Бироқ жавобгарликни сўзсиз таъминлаш учун аниқ механизмларни ҳам белгилаб бериш зарур.Қонуннинг қабул қилиниши табиий ресурсларни, яъни сув объектларига оқова сувларни оқизиш, ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ҳамда атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатларини келтириб чиқарувчи объект ёки субъектларга нисбатан тезкор чоралар кўрилишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
https://sputniknews.uz/20230530/noqonuniy-chiqindi-fuqaro-jarima-35497366.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1319/99/13199931_329:0:3060:2048_1920x0_80_0_0_03e4eef847effc0f20ffb77590c11cef.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ички ишлар ва миллий гвардия органлари янги ваколатлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ички ишлар ва миллий гвардия органлари янги ваколатлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига янги ваколатлар берилмоқда
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқи берилади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни
қабул қилинди. Қонун билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.
Бу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.
Шу билан бирга ички ишлар ва миллий гвардия органлари мансабдор шахсларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги баъзи ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.
Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг сўзларига кўра, хусусан, экология, атроф муҳитга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилди. Бироқ жавобгарликни сўзсиз таъминлаш учун аниқ механизмларни ҳам белгилаб бериш зарур.
“Зеро, айбдор шахсларга нисбатан ўз вақтида жавобгарлик чораларини қатъий қўлланилмаслиги уларда қонун талабларига беписандликни ва қонунчиликда белгиланган “жавобгарликнинг муқаррарлиги” принципи бузилишини ҳам келтириб чиқаради. Қонун билан айнан шу муаммолар ҳал этилмоқда”, - деди Сенат раиси.
Қонуннинг қабул қилиниши табиий ресурсларни, яъни сув объектларига оқова сувларни оқизиш, ер усти сувларини, атмосфера ҳавосини ҳамда атроф-муҳитни чиқиндилар билан ифлослантириш ҳолатларини келтириб чиқарувчи объект ёки субъектларга нисбатан тезкор чоралар кўрилишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.