https://sputniknews.uz/20230530/noqonuniy-chiqindi-fuqaro-jarima-35497366.html
Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Ноқонуний тарзда чиқинди ташлаган фуқаро 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
2023-05-30T13:57+0500
2023-05-30T13:57+0500
2023-05-30T13:57+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент вилояти
жарима
чиқиндихона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/609/66/6096607_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_412a15feadc57c375d59420d91dae988.jpg
ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Тошкент вилоятида фуқаро белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқиндини ташлагани учун 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди, дея хабар берди Табиат ресурслари вазирлиги.Маълум бўлишича, 29 май куни вилоятнинг Янгийўл шаҳри, Янгибоғ МФЙ худудида давлат рақами “10 C 335 BA” бўлган “Дамас” русумли автотранспортни бошқариб келаётган фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган. Мазкур жараён Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган махсус кузатув камералари орқали аниқланган.Хабарда айтилишича, хуқуқбузар ташланган чиқиндини ўзи тозалади. Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.Маълумот ўрнида, бугунги кунда вазирлик томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқинди ташланадиган худудларда 25 та замонавий махсус камералар ўрнатилган. Улар диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.Шунингдек, айни пайтда яна қўшимча 200 га яқин кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган. Келгусида эса бу каби камералар бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/609/66/6096607_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_936000ab812480b04fdfa224b6be86f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент вилояти чиқинди жарима
ўзбекистон тошкент вилояти чиқинди жарима
Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди
Ноқонуний тарзда чиқинди ташлаган фуқаро 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Тошкент вилоятида фуқаро белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқиндини ташлагани учун 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилди, дея хабар берди
Табиат ресурслари вазирлиги. Маълум бўлишича, 29 май куни вилоятнинг Янгийўл шаҳри, Янгибоғ МФЙ худудида давлат рақами “10 C 335 BA” бўлган “Дамас” русумли автотранспортни бошқариб келаётган фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган. Мазкур жараён Табиат ресурслари вазирлиги томонидан ўрнатилган махсус кузатув камералари орқали аниқланган.
Хабарда айтилишича, хуқуқбузар ташланган чиқиндини ўзи тозалади. Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда вазирлик томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ноқонуний чиқинди ташланадиган худудларда 25 та замонавий махсус камералар ўрнатилган. Улар диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан онлайн режимда кузатилмоқда.
Шунингдек, айни пайтда яна қўшимча 200 га яқин кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган. Келгусида эса бу каби камералар бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилади.