https://sputniknews.uz/20231116/turkiya-jandarmeriyasi-ozbekiston-41032561.html
Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад ва келишув
Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад ва келишув
Sputnik Ўзбекистон
Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди. 16.11.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-11-16T12:50+0500
2023-11-16T12:50+0500
2023-11-16T12:50+0500
жамият
ўзбекистон
туркия
ҳарбийлар
миллий гвардия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41032699_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_3a6b1ebb2f8c0599f29ef3e368e3e695.jpg
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси қатор келишувларга эришди. Бу ҳақида Миллий гвардия халқаро ҳамкорлик бошқармаси хабар берди. Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташриф буюришди.Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга илк бор Туркия Жандармерияси бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган.
https://sputniknews.uz/20230601/ichki-ishlar-milliy-gvardiya-yangi-vakolat-35589119.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/10/41032699_112:119:1207:940_1920x0_80_0_0_254a5b66a9bb0f953dae1fef1a33454d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, туркия, ҳарбийлар, миллий гвардия
жамият, ўзбекистон, туркия, ҳарбийлар, миллий гвардия
Туркия Жандармерияси Ўзбекистонга келди — ташрифдан мақсад ва келишув
Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси қатор келишувларга эришди. Бу ҳақида Миллий гвардия халқаро ҳамкорлик бошқармаси
хабар берди. Туркия республикаси Жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусейн Куртоғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга келди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
“Ўтказилган музокаралар натижасида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Делегация аъзолари Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташриф буюришди.
Маълумот учун, 2021 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонга илк бор Туркия Жандармерияси бош қўмондони армия-генерали Ариф Четиннинг ташрифи бўлиб ўтган. Ташриф давомида Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия Жандармерияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишилган.