Киевдан Европадаги йирик иттифоқчиси юз ўгирди – ОАВ

Себастьен Лекорню Франция ўз қурол-аслаҳа омборидан Украинага қурол етказиб беришни тўхтатмоқчи эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Франция Украинага ўзининг қурол-аслаҳа омборидан қурол етказиб беришни бас қилмоқчи. Бу ҳақда Франция Қуролли кучларпи вазири Себастьен Лекорню LCI телеканали эфирида маълум қилди, дея ёзади RT.
Лекорнюнинг сўзларига кўра, Киев қурол-яроғ учун Париж 200 миллион евро сармоя киритган Украинани қўллаб-қувватлашнинг махсус жамғармасидан пул тўлаши керак.
Вазир Украинага ҳарбий ёрдам миқдори уч миллиард долллар атрофида эканини қўшимча қилган.
Песков: Киев у жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигини англаши фурсати етган
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни Словакия ҳукумати Украинага 40,3 миллион евролик янги ҳарбий ёрдамини блоклаган эди. АҚШнинг “The Washington Post” газетаси бу қарор Киевнинг НАТОдаги тарафдорларининг чарчаганидан далолат бериши ҳақида ёзган эди.