Украина Словакия ҳарбий ёрдамидан маҳрум бўлмоқда

© AFP 2023 / IHOR TKACHOVУкраинские военнослужащие заряжают реактивную систему залпового огня БМ-21 "Град". Архивное фото
Украинские военнослужащие заряжают реактивную систему залпового огня БМ-21 Град. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Республиканинг аввалги ҳукумати Киевга ҳарбий эҳтиёжлар учун 40,3 миллион евро ажратишни таклиф қилган эди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Словакия ҳукумати Украинага 40,3 евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам кўрсатишни блоклади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Ҳукумат ҳарбий материалларни Украинага бериш таклифини маъқулламайди”, - дейилади хабарда
Вазирлар маҳкамасининг аввалги таркиби Киевга ҳарбий эҳтиёжлар учун 40,3 миллион евро ажратишни таклиф қилган эди. Бу ёрдам асосан ўқ-дорилардан иборат.
Октябрь ойи бошида Словакия президенти Зузана Чапутова мазкур ёрдам ташаббусини кўриб чиқишни янги ҳукумат тузилгунича қолдиришни таклиф қилган эди. Сайловлар натижасида ҳукмрон коалиция сентябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган SMER, “Овоз” (HLAS-SD) партияси ва “Словакия миллий партияси” (SNS) томонидан тузилди.
Ҳукумат бошига SMER раҳбари Роберт Фицо тайинланди, бу унинг тўртинчи марта Словакия бош вазири бўлиши.
Зеленский мурожаати Европа кенгашида қизиқиш уйғотмади – Словакия бош вазири
Сиёсатчи аввалроқ бир неча бор мухолифларни Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилган ва Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга ваъда берган эди. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларига ҳарбий техника топширилиши туфайли республика армияси аянчли аҳволга тушиб қолган.
Фицо, шунингдек, Украина ҳарбийларига МиГ-29 қирувчиларини беришга қарор қилган ҳукумат аъзоларининг жавобгарликка тортилишини талаб қилди ва амалдаги С-300 ҳаво мудофаа тизимини юборилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.
Словакия Россияга қарши санкцияларни таҳлил қилмасдан қўллаб-қувватламайди
Бундан ташқари, у Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида гапирган ва Россия билан АҚШни можаро ҳудудида сулҳ бўйича музокаралар олиб боришга чақирган.
Владимир Зеленский. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Украина икки асосий иттифоқчисини йўқотди — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0