Украина икки асосий иттифоқчисини йўқотди — ОАВ

© AP Photo / Evan VucciВладимир Зеленский. Архив сурат
Владимир Зеленский. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2023
Oбуна бўлиш
Журналистнинг таъкидлашича, шанба куни Словакия парламентига бўлиб ўтган муддатидан олдин сайловларда Украинага ёрдамни танқид қилган Роберт Фицо бошчилигидаги Smer партиясининг ғалабаси Киев учун жиддий муаммога айланди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Украина Киев расмийларининг хатолари туфайли Польша ва Словакиянинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлди, дейди “Atlantic” шарҳловчиси Пётр Косицкий.
“30 сентябрь дам олиш куни нафақат Вашингтонда, балки Шарқий Европадаги икки тарафдорлар орасида ҳам Украинани халқаро қўллаб-қувватлашда даҳшатли бурилиш нуқтаси бўлди”, - деб ёзади у.
Журналистнинг таъкидлашича, шанба куни Словакия парламентига бўлиб ўтган муддатидан олдин сайловларда Украинага ёрдамни танқид қилган Роберт Фицо бошчилигидаги Smer партиясининг ғалабаси Киев учун жиддий муаммога айланди.
Шу билан бирга, Варшавадан Киевни қўллаб-қувватлаш йўқолиб бормоқда, дея қўшимча қилди шарҳловчи. Унинг фикрича, Украина донига оид масала, Канада парламентидаги эсэсовец билан жанжал ва Владимир Зеленскийнинг кескин баёнотлари Польша билан муносабатларни мураккаблаштиради.
Роберт Фицо Словакия ҳукуматини 2022 йил апрелида С-300 ҳаво мудофаа тизимини Украинага топширгани учун бир неча бор танқид қилган. Шунингдек, у МиГ-29 қирувчилари Киевга конституциявий меъёрларни қўпол равишда бузган ҳолда юборилганини даъво қилган. Сиёсатчи агар унинг партияси парламент сайловларида ғалаба қозонса, Украина Қуролли кучларига ҳарбий техника беришни тўхтатишга ваъда берган. Фицонинг сўзларига кўра, Киевга қурол етказиб бериш фақат одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келади ва можарони узайтиради.
Янгиликлар лентаси
0