Словакия қарори НАТО Украинадан чарчаганини тасдиқлади – ОАВ

© AP Photo / Olivier MatthysСотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе. Архивное фото
Сотрудник службы протокола поправляет украинский флаг в штаб-квартире НАТО в Брюсселе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2023
Oбуна бўлиш
Словакиянинг ёрдам кўрсатмаслик қарори Киевнинг НАТОдаги тарафдорлари ўртасида чарчоқ кучайиб бораётганининг биринчи аниқ белгиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Словакия ҳукуматининг Украинага 40,3 миллион евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдамини блоклагани Киевнинг НАТОдаги тарафдорларининг чарчаганидан далолат берди. Бу ҳақда “The Washington Post” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Словакия ҳукуматининг Украинага ракета ва ўқ-дорилардан иборат 43 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдамини ажратишини блоклагани Украина Қуролли кучларининг жанговар имкониятларини сезиларли даражада ўзгартира олмайди.
Бироқ бу қарор Киевнинг НАТОдаги тарафдорлари ўртасида чарчоқ кучайиб бораётганининг биринчи аниқ белгиси бўлди, деб таъкидлайди газета.
Қайд этилишича, шу пайтгача Словакия Украинанинг энг йирик қўллаб-қувватловчиларидан бири бўлиб келган ва аввалроқ умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ бўлган 13 та ёрдам тўпламини маъқуллаган.
8 ноябрь куни Словакия ҳукумати Украинага 40,3 миллион евролик янги ҳарбий ёрдамини блоклади. Киевга қурол ва ўқ-дориларни бериш таклифи Вазирлар маҳкамасига Словакия Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбарияти томонидан юборилган эди. 30 сентябрь куни республикада парламент сайловлари бўлиб ўтди, шундан сўнг “Йўналиш – Социал-демократия” партияси етакчиси Роберт Фицо бошчилигида вазирлар маҳкамаси тузилди. Мудофаа вазирлигининг аввалги раҳбарияти лавозимидан озод этилди.
Зеленский мурожаати Европа кенгашида қизиқиш уйғотмади – Словакия бош вазири
Фицонинг айтишича, мамлакат бундан кейин Киевга миллий қуролли кучлар омборларидан ҳарбий ёрдам юбормайди. Ҳукумат томонидан етказиб берилиши блокланган ёрдам пакети 7,62 мм калибрли 4 миллионта ўқ, 125 мм калибрли 5172 артиллерия снарядлари, “Куб” зенит-ракета тизими учун 140 та ракета, 8 та миномёт ва улар учун 1,2 мингта снарядлардан иборат эди.
Украина президенти Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2023
Зеленский Ғарб билан мулоқот қилиш оҳангини ўзгартирди — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0