ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШ ўзининг европалик вассалларини хонавайрон қилмоқда, бироқ Россиядан уран ва ўта зарурий материалларни харид қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина атрофидаги вазиятни тартибга солишга бағишланган элчилар давра суҳбати чоғида маълум қилди.
“Вашингтон, аслида, ўзининг европалик вассалларини хонавайрон қилмоқда ва ўзининг ҳарбий-саноат комплекси пул ишлашига имкон бермоқда”, - деди Лавров. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Америка Европа Иттифоқига ўзининг қиммат суюлтирилган табиий газини мажбурлаб сотишда давом этмоқда ва ўзининг “худбинона қонунлари” билан Европа компанияларини океан ортига – бизнеснинг базовий харажатлари кам бўлган жойга кўчиришга мажбурламоқда.
“ЕИни барча Россия нарсаларидан воз кечишга мажбурлаб, Вашингтон Россиядан уран ва бошқа ўта зарурий материалларни харид қилишда давом этмоқда”, - дея таъкидлади Лавров.