Лавров: АҚШ европалик вассалларини хонавайрон қилмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишСергей Лавров. Архивное фото
Сергей Лавров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, АҚШ Россиядан уран ва ўта зарурий материалларни харид қилишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. АҚШ ўзининг европалик вассалларини хонавайрон қилмоқда, бироқ Россиядан уран ва ўта зарурий материалларни харид қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина атрофидаги вазиятни тартибга солишга бағишланган элчилар давра суҳбати чоғида маълум қилди.

“Вашингтон, аслида, ўзининг европалик вассалларини хонавайрон қилмоқда ва ўзининг ҳарбий-саноат комплекси пул ишлашига имкон бермоқда”, - деди Лавров. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Америка Европа Иттифоқига ўзининг қиммат суюлтирилган табиий газини мажбурлаб сотишда давом этмоқда ва ўзининг “худбинона қонунлари” билан Европа компанияларини океан ортига – бизнеснинг базовий харажатлари кам бўлган жойга кўчиришга мажбурламоқда.
Европа Россияга қарши санкциялардан ўзи кўпроқ зарар кўрди
“ЕИни барча Россия нарсаларидан воз кечишга мажбурлаб, Вашингтон Россиядан уран ва бошқа ўта зарурий материалларни харид қилишда давом этмоқда”, - дея таъкидлади Лавров.
Член Палаты представителей США Марджори Тейлор Грин . Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2023
Санкциялар иш бермади, Украинага энди пул ажаратилмасин — АҚШ Конгресси вакили
Янгиликлар лентаси
0