Европа Россияга қарши санкциялардан ўзи кўпроқ зарар кўрди — ОАВ

© Sputnik / Алексей ВитвицкийЛоготип Евросоюза на здании штаб-квартиры Европейского парламента в Брюсселе.
Логотип Евросоюза на здании штаб-квартиры Европейского парламента в Брюсселе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.10.2023
Oбуна бўлиш
Европа Россияга қарши санкциялардан Россиянинг ўзига қараганда кўпроқ зарар кўрди.
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Европа Россияга қарши санкциялардан Россиянинг ўзига қараганда кўпроқ зарар кўрди. Бу ҳақда немис журналисти Вольфганг Мюнхау Британиянинг "New Statesman" нашрига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, Европа Россияга қарши санкциялардан Россиянинг ўзига қараганда кўпроқ зарар кўрди. Европа Иттифоқи келажакда парчаланиши мумкин.
"Санкциялар ЕИга Россиядан кўра кўпроқ зарар келтирди. Ғарб етакчилари бундай катталикдаги мамлакатни изоляция қилиш қанчалик қийинлигини <...> етарлича баҳоламадилар", — деб ёзади шарҳловчи.
Журналист ўз баёнотини Халқаро валюта жамғармасининг прогнози билан мустаҳкамлаган, унга кўра, Россия иқтисодиёти 2023 йил охиригача Британия, Франция, Германия ва Италияга қараганда кучлироқ ўсади.
Бундан ташқари, Мюнхаунинг фикрича, Украинадаги уруш ЕИ кучларини ҳаддан ташқари таранглаштирган. Унинг қўшимча қилишича, Европа етакчиларида можарога барҳам бериш бўйича умумий стратегия йўқ.
Шунингдек, у можаро тугаганидан кейин Украинани қайта тиклаш харажатлари жорий ҳисоб-китобларга қараганда анча юқори бўлишини айтди.
"Менимча, Москва билан келишувга эришиш ва Украинани тиклаш учун катта маблағ тўлаш вақти келганида Европа бирлиги бузилади", - дея хулоса қилди Мюнхау.
Янгиликлар лентаси
0