Айрим автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгартирилади

8−10 ноябрь кунлари автобус йўналишларининг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 07 ноя — Sputnik. Тошкентдаги айрим автобус йўналишларининг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини ўтказиш ишлари доирасида 8−10 ноябрь кунлари айрим кўча йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракати чекланади. Шу сабабли автобус йўналишларининг фаолиятига қуйидагича ўзгартиришлар киритилади.
Тошкентда ИҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади — унда қандай масалалар кўриб чиқилади?
Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ ёпилиши сабабли ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи:
51-сонли йўналиш ҳаракати И.Каримов кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
141-сонли йўналиш ҳаракати Қоратош кўчасидан Фурқат, А.Навоий, Олмазор кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
196-сонли йўналиш ҳаракати Афросиёб кўчасидан Бешёғоч, Фурқат, А.Навоий кўчалари орқали, кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича ташкил этилиди.
Саммит муносабати билан Тошкентдаги бир қатор марказий кўчалар ёпилади — харита