Саммит муносабати билан Тошкентдаги бир қатор марказий кўчалар ёпилади — харита
© Sputnik / Актан ТемиркановТошкент автомобиль йўллари
© Sputnik / Актан Темирканов
Oбуна бўлиш
Пойтахтда 8 ноябрдан 10 ноябргача айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.
ТОШКЕНТ, 05 ноя — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтадиган саммит муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади, дея хабар берди ИИББ.
Ўзбекистон 8, 9 ноябрь кунлари “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади.
© Главное управление внутренних дел города Ташкента8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади.
8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади.
© Главное управление внутренних дел города Ташкента
Жумладан:
Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;
Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;
Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;
Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
“Ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади”, дейилади хабарда.
Хабарда ҳайдовчиларга шу кунлардан йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
© Главное управление внутренних дел города ТашкентаЮк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
Юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.
© Главное управление внутренних дел города Ташкента
Саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли Водийдан Воҳага ҳамда Воҳадан Водийга ҳаракатланиш 4П-12 автомагистрал йўли орқали амалга оширилади.