ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Сўнгги ҳафталар давомида Украина Қуролли кучларининг (УҚК) кўплаб ҳарбий хизматчилари ихтиёрий равишда таслим бўлди ёки асирга олинди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Шойгу сўнгги уч-тўрт ҳафта ичида УҚК бўлинмаларидаги ёмон психологик вазият ҳақида сўзлаб бераётган кўплаб асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчилар асирга олингани ёки ихтиёрий равишда таслим бўлганини таъкидлади”, - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбийлардан бири вазирга сешанба куни асирга олинган тўрт нафар УҚК жангчиси ҳақида маълум қилди. Ҳарбийнинг сўзларига кўра, асирга олинганларнинг ҳаммаси Львовда яшаган ва сафарбар қилинган.