https://sputniknews.uz/20231025/shoygu-vostok-qoshinlari-guruhining-boshqaruv-markazini-tekshirdi-40303078.html
Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳининг бошқарув марказини текширди
Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳининг бошқарув марказини текширди
Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазири Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳи қўмондонлик пунктини текширди. 25.10.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-10-25T09:37+0500
2023-10-25T09:37+0500
2023-10-25T11:30+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
хабар
россия
украина
сергей шойгу
россия мудофаа вазири
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/12/30821592_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_3cb060dcd7af0b32935c1c0aa85750e0.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус операция зонасига иш сафари чоғида “Восток” қўшинлари гуруҳининг Жанубий Донецк йўналишидаги қўмондонлик пунктининг қишки ҳаракатларга тайёрлигини текширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.Қўмондонлик пунктида вазир "гуруҳ командири ва штаб офицерларининг вазият, душман ҳаракатларининг моҳияти ва асосий тактик йўналишларда Россия қўшинларининг жанговар топшириқларини бажариши тўғрисида ҳисоботларини тинглади".Бундан ташқари, “Восток” гуруҳининг қишки амалиётларга тайёрлиги, жумладан, ҳарбий хизматчиларни иситиш воситалари билан таъминлаш бўйича қўмондонларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилди."Восток" гуруҳи қўмондони генерал-лейтенант Андрей Кузменко ҳужум ва разведка дронларидан фойдаланиш бўйича доимий бўлинмаларни шакллантириш, уларни шахсий таркиб ва техника, жумладан, FPV-дронлар билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот берди.Бундан ташқари, "Украина Қуролли кучлари истеҳкомларини эгаллаш бўйича жанговар топшириқларни бажаришда гуруҳ тузилмалари ҳужум отрядларининг разведка ва ўт очиш комплекслари билан ўзаро таъсир қилиш тактикасининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида" ахборот берилди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/12/30821592_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_51f174480a23ea887f0c7b77d443ebeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, хабар, россия, украина, сергей шойгу, россия мудофаа вазири, россия мудофаа вазирлиги
дунё янгиликлари, дунёда, хабар, россия, украина, сергей шойгу, россия мудофаа вазири, россия мудофаа вазирлиги
Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳининг бошқарув марказини текширди
09:37 25.10.2023 (янгиланди: 11:30 25.10.2023) Мудофаа вазири Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳи қўмондонлик пунктини текширди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус операция зонасига иш сафари чоғида “Восток” қўшинлари гуруҳининг Жанубий Донецк йўналишидаги қўмондонлик пунктининг қишки ҳаракатларга тайёрлигини текширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция зонасига иш сафари чоғида Россиянинг “Восток” қўшинлари гуруҳининг Жанубий Донецк йўналишидаги қўмондонлик пунктини текширди”, — дейилган хабарда.
Қўмондонлик пунктида вазир "гуруҳ командири ва штаб офицерларининг вазият, душман ҳаракатларининг моҳияти ва асосий тактик йўналишларда Россия қўшинларининг жанговар топшириқларини бажариши тўғрисида ҳисоботларини тинглади".
Бундан ташқари, “Восток” гуруҳининг қишки амалиётларга тайёрлиги, жумладан, ҳарбий хизматчиларни иситиш воситалари билан таъминлаш бўйича қўмондонларнинг ҳисоботлари кўриб чиқилди.
"Восток" гуруҳи қўмондони генерал-лейтенант Андрей Кузменко ҳужум ва разведка дронларидан фойдаланиш бўйича доимий бўлинмаларни шакллантириш, уларни шахсий таркиб ва техника, жумладан, FPV-дронлар билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот берди.
Бундан ташқари, "Украина Қуролли кучлари истеҳкомларини эгаллаш бўйича жанговар топшириқларни бажаришда гуруҳ тузилмалари ҳужум отрядларининг разведка ва ўт очиш комплекслари билан ўзаро таъсир қилиш тактикасининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида" ахборот берилди.