Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу: сўнгги ҳафта ичида кўплаб украиналик ҳарбийлар асирга тушди ёки ўзлари таслим бўлди

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишСергей Шойгу
Сергей Шойгу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, асирга тушганлар УҚК бўлинмаларидаги ёмон психологик вазият ҳақида сўзлаб беришмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Сўнгги ҳафталар давомида Украина Қуролли кучларининг (УҚК) кўплаб ҳарбий хизматчилари ихтиёрий равишда таслим бўлди ёки асирга олинди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Шойгу сўнгги уч-тўрт ҳафта ичида УҚК бўлинмаларидаги ёмон психологик вазият ҳақида сўзлаб бераётган кўплаб асирга олинган украиналик ҳарбий хизматчилар асирга олингани ёки ихтиёрий равишда таслим бўлганини таъкидлади”, - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбийлардан бири вазирга сешанба куни асирга олинган тўрт нафар УҚК жангчиси ҳақида маълум қилди. Ҳарбийнинг сўзларига кўра, асирга олинганларнинг ҳаммаси Львовда яшаган ва сафарбар қилинган.
Министр обороны РФ Сергей Шойгу. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2023
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Шойгу “Восток” қўшинлари гуруҳининг бошқарув марказини текширди
Янгиликлар лентаси
0