ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳарорат +23 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-12 илиқ, кундузи +21-23 даража бўлади.