Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўчалардан бири вақтинча ёпилади — харита

Бобур кўчасининг Тошкент Халқаро аэропортидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчаси қисман ёпилади, дея ххабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Бобур кўчасининг Тошкент халқаро аэропортидан Муқимий ва Нукус кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Улица Бабура будет частично перекрыта
Шу сабабли йўлнинг бир томони 20 октябрь куни соат 10:00 дан 25 октябрь кунигача транспорт ҳаракати учун ёпилади, ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, бугундан Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров (Олмазор) кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида ҳам йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябрь соат 06:00 дан 22 октябрь 06:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпилади.