Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири вақтинча ёпилади — харита

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЙўл таъмирлаш ишлари
Йўл таъмирлаш ишлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2023
Oбуна бўлиш
Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Бугундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчаси қисман ёпилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Шайхонтоҳур тумани Ботир Зокиров (Олмазор) кўчасининг Ислом Каримов шоҳ кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисмида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли йўлнинг бир томони жорий йилнинг 20 октябрь соат 06:00 дан 22 октябрь 06:00 гача транспорт ҳаракати учун ёпилади.
© Ташкентский городской хакимиятБугундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчаси қисман ёпилади.
С 6.00 часов 20 октября до 6.00 часов 22 октября частично перекроют улицу Батыра Закирова (Алмазар) в Шайхантохурском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2023
Бугундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Ботир Зокиров кўчаси қисман ёпилади.
"Ҳар икки йўналишда ҳаракатланиш йўлнинг иккинчи томонида амалга оширилади", — дейилади хабарда.
Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Янгиликлар лентаси
0