ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистонда АИ-80 бензин нархлари эски белгиланган тартибда амалга оширилади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" матбуот котиби хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" бу хабарларни асоссиз деб билади ва жамиятга тегишли АЁҚШларда нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши маълум қилинганди.