Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги доимий вакили тайинланди

Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Камол Мухторов 1981 йилда туғилган. Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган.
2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.
У 2019 йилдан буён Ўзбекистон президенти администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётганди.
Камол Мухторов 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили бўлган ва июл ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.