Туризм қўмитасига янги раис тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси тузилди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Умид Шадиев Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президенти тегишли қарорни имзолади.
Бунгача Шадиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири лавозимига тасдиқлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0