Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди

© Пресс-служба Министерства культуры и туризма РузМаданият вазири Озодбек Назарбеков
Маданият вазири Озодбек Назарбеков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг фармони билан Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Озодбек Назарбеков Ўзбекистон маданият вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар берди давлат раҳбари матубот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан аввал Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Назарбеков 2020 йил январидан 2022 йил декабригача маданият вазири лавозимида ишлаган, ўтган йил охиридаги маъмурий ислоҳотдан сўнг маданият ва туризм вазири бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0