ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш учун техник имкониятларга эга. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Қозоғистон.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон йил охиригача Ўзбекистонга 800 миллион куб метрга яқин Россия газини етказиб беришни режалаштирмоқда.
Вазир ўз сўзида Қозоғистонда Россия газини мамлакатга қабул қилиш имконияти борлигини тасдиқлади.
Қайд этилишича, Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга транзит қилиш вақтида мамлакатга етказиб бериш учун техник имкониятларга эга.
“Прогноз балансига қараб, Қозоғистон газдан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор қабул қилади”, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Токаев иштирокида "Газпром" томонидан Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга старт берилди. Яқин икки йилда Россия Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 2,8 миллиард куб метр газ етказиб беради.