ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми вақтида зўр таассурот қолдирадиган турли туман қурол-яроғ намойиш этилди – автоматлар, ярим автоматлар, гранатомётлар, танкка қарши ракета комплекслари, ҳар хил дронлар. Уч кун ичида Исроилга қарата 5 мингтача ракета учирилди. Ўз ўзидан савол туғилади – бу ўтинчалар қайдан пайдо бўлди? Қурол-аслаҳа демоқчийдим.
Дональд Трампнинг ўғли фаластинликлар қўлидаги автоматлар Яқин Шарқ учун одатий бўлган Калашниковлар эмас, балки Американинг М4 лари эканига эътибор қаратди. Конгресс аъзоси республикачи Маржори Тейлор-Грин Пентагондан Америка қуроли қандай қилиб ҳамасчилар қўлида пайдо бўлиб қолганини зудлик билан суриштиришни талаб қилди.
“Биз ҲАМАС томонидан Исроилга қарши қўлланган барча АҚШ қуролларининг серия рақамларини кузатиш учун Исроил билан ҳамкорлик қилишимиз керак. Афғонистондан келганми? Украинадан келганми? Иккаласи ҳам бўлиши эҳтимоли катта”, - деб ёзди у ўзининг твиттерида.
Суриштирув, албатта, ўтказилиши зарур – халқаро ташкилотлар украиналик қурол-яроғ баронлари ва уларнинг америкалик етказиб берувчилари алоқаларини ўрганса бўларди. Бироқ, аслида, бунинг бари Понишинель сири. Америкаликлар Афғонистондан қочиб кетаётиб, у ерда миллиард долларлик қурол-яроғ, жумладан, танк ва вертолётларни ташлаб кетишди. 2021 йилдан буён бу ҳаммаси минтақа бўйлаб жойлашган. “Яқин Шарқ” номли порох бочкасига ёниб турган пиликни яқинлаштиришди.
Ўша пайтлардаёқ, махсус ҳарбий операция бошланишидан анча олдин, америкаликлар назоратсиз Украинани қурол-аслаҳа билан таъминлашди. Натижада йирик қурол савдосининг ноқонуний трансчегаравий марказини яратишди. Қора денгиз орқали Ўрта ер денгизига йўл қисқа – мана энди бу қурол-яроғ Яқин Шарқда қўлланилмоқда.
Исроилнинг ўзида ҳам буни яхши тушунишарди ва ҳатто хавотирларини америкалик дўстлари билан ўртоқлашишган. Июнда Исроил мудофаа армияси зобити ўз исмини ошкор қилмай, “мавзунинг ўта нозиклигини инобатга олиб”, “Newsweek” журналистларига интервью берди.
“Очкўзлик украинапараст бўлинмаларнинг қурол-яроғ контрабандаси билан шуғулланишга ундади, - деди исроиллик ҳарбий. – Бу қурол-аслаҳалар “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС гуруҳлари қўлига тушиши мумкинлиги бизни жуда ташвишга солади”.
Буларнинг бари ғоят хунук кўринади. Демак, Байден маъмурияти кўплаб огоҳлантиришларга қарамай, Яқин Шарқдаги ўзининг энг яқин ва содиқ иттифоқчисининг хавфсизлигига тупуриб қўйди. Қинғир-қийшиқ йўллар билан Ғазо секторига тушган америка қуроли билан ҳозиргина кўплаб исроиллик ҳарбийлар ва тинч аҳоли, аёллар ва болалар ўлдирилди. Бу инсонлар қони – қуриб бораётган Жо Байден қўлларида. Бу хоинлик, агар оқни оқ, қорани қора десак.
Республикачилар аллақачон бундан сайловолди курашида кузир сифатидан фойдаланмоқда. Албатта, бу ҳам ўта орсизлик бўлиб кўринади. Қурбонлар танаси совумай туриб, улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.
Демократлар ўзларини оқлашга уринишмоқда. Улар дарҳол Эрон изини топишди ва бир пайтнинг ўзида айбни Россияга ағдаришди. Гўёки россиялик ҳарбийлар ўлжа сифатида қўлга киритилган америка қуролларини Теҳронга бермоқда, Теҳрон эса ҲАМАС жангчиларига йўлламоқда.
Аммо Эрон расман маълум қилдики, Фаластин гуруҳини ҳеч қандай қўллаб-қувватламаяпти. Россиянинг ҳарбийларининг қурол-яроғларини бериши ҳақида гаплар ҳам мантиққа зид, агар уларнинг ўзи махсус ҳарбий операциянинг қизғин палласида бўлса, ўзларига қурол лозим бўлса. “Ҳамкорлар” ҳеч қандай далил табиийки тақдим этишмади: фақат биз севган highly likely.
АҚШнинг ўзида Эрон изига ҳеч ким чиндан ҳам ишонмайди, аммо демократларнинг сотқинлигини ҳамма кўряпти ва Оқ уйни ботқоқлик устида кўтариб туришибди.
“Байден Исроилни сотди, - дея жар солмоқда Дональд Трамп. – Мен шунчаки тушунмайман, яҳудийлар ёки Исроилни яхши кўрганлар каби – эътирозчилар эса Исроилни ростдан ҳам яхши кўришса, - бугун демократлар учун овоз беришлари мумкин”.
Исроилнинг Яқин Шарқдаги нодир аҳволининг сабаби шуки, унинг ортида ҳамиша катта оғаси – АҚШ турган. Кўчадаги жанжалларда безориларга айтишадику: “Ҳозир акамга телефон қиламан, у келиб, ҳаммангни додингни беради”. Бироқ ҳозир узоқ синалган схемада қандайдир носозлик юзага келди. Ака ёрдамга келмади, боз устига у безорилар билан тил топишиб олди.
Европаликлар бу ҳодисага диққат билан қарашлар даркор. Ҳозирча улар барига Россия айбдор деб ўзларини овутиб туришибди – ҳатто кескинлашган Фаластин-Исроил можаросида. Биз бунга одатланиб бўлганмиз.
Биласизми, улар ҲАМАС ва Россия алоқасини қандай исботлашмоқда? Ахир ҳаммаси 7 октябрь куни бошланди-ку – Путин туғилган кунида. Ажойиб, шундай эмасми? Ҳамма жойда рус изини топишга уринишади.
Бироқ агар жиддий гапирадиган бўлсак, контрабанда билан қуролни Украинадан Яқин Шарқдан кўра Ғарбий Европага олиб ўтиш янада осонроқ. Мижозлар талайгина бўлади – радикал исломчилар, радикал неофашистлар, ҳар қандай фуқаровий можарода пул ишлашни истайдиган жиноий тўдалар.
ЕИнинг қашшоқлашиши ижтимоий давлатнинг барбод бўлишига олиб боради. Европага бунинг учун келган миллионлаб мигрантлар ёрдам пулини ажойиб кунлардан бир кун бекор қилишлари ёки қадрсизлантиришлари мумкин. Хўш, ўша пайт бу оломон нима қилади, уларнинг ўз оилаларини боқишга пули қолмайди. Одатда Европадаги оммавий намойишларни ўта шафқатсизлик билан бостиришади. Бироқ бу гал намойишчиларнинг қўлида ўқотар қурол пайдо бўлиб қолсачи?
Европаликлар ҳақиқатнинг кўзига тик қарашга қўрқишади: контрабанда америка милтиқлари улар ҳудудида пайдо бўлиб қолиши ҳам мумкин. Европада кенг кўламли фуқаролар можароси рўй берган тақдирда АҚШ бажону дил барча томонларга қурол етказиб беради, бироқ ҳатто қонуний ҳукуматларни ҳимоя қилиш учун аралашиш ҳақида ўйлаб кўришмайди.
Агар русларни ўлдириш учун етказиб берилаётган Ғарб қурол-яроғи ўз хўжайинларига қайтиб борса ва уларнинг ўзига қарши ўқталса, қандайдир бир олий адолат бўлади. Вашингтон ҳеч нарсани кўрмаётгандай ўзини тутади. Уларнинг иттифоқчилар билан мулоқот қилиш услуби: бу бизнес, бошқа ҳеч нарса эмас. Исроил уни алдашларига йўл қўймайди.