“Жуда ўхшайди”: Трампнинг ўғли фаластинликлар қўлида Америка қуролини кўриб қолди

© AFP 2023 / MAJDI FATHIИсроил ҳарбий техникасини қўлга киритган фаластинликлар
Исроил ҳарбий техникасини қўлга киритган фаластинликлар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2023
Oбуна бўлиш
Кичик Трамп бу автоматлар АҚШ Афғонистонда “Толибон”га* қолдирган 70 мингта автоматлардан бири бўлиши мумкинми дея савол билан юзланган.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ўғли кичик Трамп фаластинликлар фойдаланаётган қуроллар Америка ҳарбийлари 2021 йилда Афғонистондан кетгандан кейин мамлакатда қолдириб кетган қуролга ўхшашлигига эътибор қаратди.
“Улар (автоматлар – таҳр. Биз Яқин Шарқда кўришда одатланган АК-47 га қараганда, Американинг М-4 ларига кўпроқ ўхшайди”, - дея ёзди кичик Трамп ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. У шу тариқа Sky News телеканалининг фаластинликлар можаро бошланишига хурсанд бўлиши акс этган видеосига муносабат билдирган.
Шунингдек, у бу автоматлар АҚШ Афғонистонда “Толибон”га* қолдирган 70 мингта автоматлардан бири бўлиши мумкинми дея савол билан юзланган.
Аввалроқ АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Пентагонни ҲАМАС Америка қуролларини қаердан олганини текширишга чақирган эди. Грин қуроллар Украина ёки Афғонистондан фаластинликларга келган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
* ҳаракат террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0