Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди — тафсилотлар

Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида зилзилалар содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик марказига таяниб хабар берди.
Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 36 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:41да (Тошкент вақти билан соат 05:42) содир бўлган.
Шундан сўнг Ҳирот вилоятида 5,0 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилди. Маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 28 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:52 да содир бўлган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳирот вилоятида аввалги зилзила 7 октябр куни содир бўлган эди. Табиий офатларни бошқариш вазирлигининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 2,4 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.
Кеча Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди.
ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди