Афғонистонда зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди

© AP Photo / BORIS GRDANOSKIСейсмограф Института землетрясений в столице Македонии
Сейсмограф Института землетрясений в столице Македонии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Афғонистон ғарбида 6,4 магнитудали бир неча зилзила содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Афғонистон ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ҳирот вилояти соғлиқни сақлаш департаменти директори Муҳаммад Толиб Шаҳид маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида шанба куни содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, бино вайроналари остидан жасадлар топилгани туфайли қурбонлар сони ортиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0