https://sputniknews.uz/20231011/afgoniston-garb-kuchli-zilzila-39830599.html
Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди — тафсилотлар
Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида зилзилалар содир бўлди.
2023-10-11T08:40+0500
2023-10-11T08:40+0500
2023-10-11T13:57+0500
дунёда
дунё янгиликлари
афғонистон
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39769541_0:217:3072:1945_1920x0_80_0_0_f05106d52c86bd4bdba5921f7a8f5cbd.jpg
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик марказига таяниб хабар берди.Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 36 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:41да (Тошкент вақти билан соат 05:42) содир бўлган.Шундан сўнг Ҳирот вилоятида 5,0 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилди. Маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 28 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:52 да содир бўлган.Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.Эслатиб ўтамиз, Ҳирот вилоятида аввалги зилзила 7 октябр куни содир бўлган эди. Табиий офатларни бошқариш вазирлигининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 2,4 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.Кеча Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигида етказилди.
https://sputniknews.uz/20231008/tiv-afgonistondagi-zilzila-qurbonlarining-oila-azolariga-hamdardlik-bildirdi-39760979.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/09/39769541_15:0:2746:2048_1920x0_80_0_0_28ec74ccbfef54bdbfd9933da8c333e9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон кучли зилзила ҳирот
афғонистон кучли зилзила ҳирот
Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди — тафсилотлар
08:40 11.10.2023 (янгиланди: 13:57 11.10.2023) Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида зилзилалар содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Бугун Афғонистон ғарбида яна кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости Европа-Ўртаер денгизи сейсмологик марказига таяниб
хабар берди. Бугун тонгда Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 36 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:41да (Тошкент вақти билан соат 05:42) содир бўлган.
Шундан сўнг Ҳирот вилоятида 5,0 магнитудали навбатдаги зилзила қайд этилди. Маълумотларига кўра, зилзила Ҳиротдан 28 километр шимоли-ғарбда UTC вақти билан 00:52 да содир бўлган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳирот вилоятида аввалги зилзила 7 октябр куни содир бўлган эди. Табиий офатларни бошқариш вазирлигининг вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, 2,4 мингдан ортиқ одам
қурбон бўлган.Кеча Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев
бошчилигида етказилди.